Саволнинг ID си: 17337
Ягона миллий меҳнат тизимида ишловчи ходимларни рўйхатдан ўтказиш муддати ўзгардими?
Экспертларнинг жавоблари:

2020 йил 4 май ҳолатига меҳнат шартномаларини ЯММТда рўйхатдан ўтказиш муддатлари бўйича ўзгаришлар содир бўлмади.

Мулкчиликнинг барча туридаги ташкилотлари 2020 йил 1 январга қадар тузилган амалдаги меҳнат шартномаларини 2020 йил 1 сентябрдан кечиктирмасдан, янги меҳнат шартномалари, уларга киритилган ўзгартиришлар ва уларни тугатиш ҳолатларини 2020 йил 1 январдан бошлаб - иш жараёни давомида рўйхатдан ўтказишлари лозим (31.10.2019 йилдаги ПҚ-4502-сон қарорнинг 3-банди «а»-кичик банди).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.