Буви набирасини парваришлаш бўйича таътилни ва нафақани расмийлаштириш

Саволнинг ID си: 17348
Қизи (боланинг онаси) олий ўқув юрти талабаси бўлса, буви болани 2 ёшгача парваришлаш таътилига чиқиши мумкин?
Шундай қилиш мумкин бўлса, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномадан ташқари қандай ҳужжатлар тақдим этилиши лозим?
Экспертларнинг жавоблари:

Ҳа, мумкин.

Болани парваришлаш учун нафақа тўланган ҳолда бериладиган таътиллардан боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани амалда парваришлаётган бошқа қариндошлари ҳам тўлиқ ёки уни қисмларга бўлиб фойдаланишлари мумкин (МК 234-м. 3-қ.).

Боланинг онаси ўрнига нафақа олувчи шахслар, қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар (АВ томонидан 14.03.2002 йилда 1113-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 7-банди):

боланинг онаси йўқлигини тасдиқловчи ҳужжат – боланинг онаси вафот этганлиги тўғрисида гувоҳнома;

суд органлари томонидан оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлик тўғрисида берилган маълумотнома;

бола парвариши бўйича нафақани боланинг онаси олиш имкони мавжуд эмаслигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

Мазкур ҳолатда буви набирасини парваришлаш бўйича таътилни ва нафақани расмийлаштиришда онасининг ўқиш жойидан ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан нафақа тўланмаётгани тўғрисида маълумотномани тақдим этиши лозим.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.