Саволнинг ID си: 17529
Байрам олди иш кунлари 1 соатга қисқартирилади.
Бу ҳамма ходимларга тегишлими? Масалан, 0,5 ставкада кунига 4 соат, 0,75 ставкада кунига 6 соат ишлайдиган ва шу кунги кундузги навбатчилиги 11 соатга тўғри келган ходимларга.
Экспертларнинг жавоблари:

Меҳнат кодексининг 121-моддасига асосан байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади. Бу қоида барча ходимларга тааллуқли, яъни ходим қанча ставкада ёки сменада ишлашидан қатъи назар унинг байрам олди иш куни 1 соатга қисқаради. Агар корхонада ишлаб чиқариш узлуксиз характерга эга бўлиб, ходимнинг сменасини қисқартириш иложи бўлмаса, унда ушбу ходимга 1 соат иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади ва МКнинг 157-моддасига асосан камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.