Саволнинг ID си: 18016
Темир асосли (панжара, дарвоза, қопламаси тахтадан бўлган парта ва ҳоказо) хўжалик буюмларини мижозларнинг талабига кўра тайёрлаб берамиз. Дизайн ва ўлчамларини асосан мижозларнинг ўзи беради ёки фақат дизайнини биз таклиф қиламиз. Кўпчилик ҳолатларди ишлатиладиган материалларни мижозлар тақдим қилади, биз фақат тайёрлаб берамиз. Ҳозирда бу ишимизни "хизмат кўрсатиш" деб таснифлаб, ҳисобварақ-фактура ва бажарилган ишлар далолатномаси расмийлаштирмоқдамиз ҳамда ишончнома олгандан кейин маҳсулотни етказиб берамиз.
Бизнинг вазиятимизда ҳисобварақ-фактура, бажарилган ишлар далолатномаси ва ишончнома расмийлаштириш мажбурийлиги қайси қонунда кўрсатилган ёки фақат ишончнома олиб, ҳисобварақ-фактурани берсак ҳам бўлаверадими? Қонунчиликда қайси ҳолларда ҳисобварақ-фактура билан бажарилган ишлар далолатномасини ҳам расмийлаштириш мажбурий?
Экспертларнинг жавоблари:
Мақоланинг тўлиқ матнини ўқиш учун сайтга киринг (рўйхатдан ўтинг)
Войдите под своей учетной записью или зарегистрируйтесь.
norma.uz сайтидаги ўз ҳисоб ёзувингиздан фойдаланишингиз мумкин