Кечиккан ТМЭК хулосаси

Саволнинг ID си: 18137
Ходимга ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса муносабати билан етказилган зарар миқдори қоплаб берилаётган эди. Тўлов муддати меҳнат қобилияти 35%га йўқотилгани ҳолда 2020 йил 1 апрелгача белгиланган. Коронавирус пандемияси туфайли 2020 йил 2 июндан 2021 йил 1 июнгача бўлган муддатга навбатдаги ТМЭК хулосаси кечикиб олинган, унда меҳнат қобилияти 60%гача йўқотилганлиги кўрсатилган ва II гуруҳ ногиронлиги белгиланган. Апрелдан июнгача бўлган даврда тўлов тўланмаган.
Ходим коронавирус пандемияси сабабли ТМЭК хулосасини вақтида ололмаган бўлса, корхона қайси даврдан ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли етказилган зарарни қоплаш учун тўлов тўлашни давом эттириши лозим?
Экспертларнинг жавоблари:

Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш махсус комиссиясининг 14.04.2020 йилдаги қарори билан карантин даврига тўғри келган фуқароларнинг ногиронлиги муддатлари тугаши автоматик равишда (тиббий текширувларсиз) 4 ойга узайтирилади, бу эса улар тегишли пенсия ва нафақа олишда давом этишларига имкон яратади.

Бундан келиб чиққан ҳолда 2020 йил 1апрелдан 31 майгача бўлган муддатда зарарни қоплаш учун тўлов тўланиши лозим.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.