Саволнинг ID си: 18437
Ходимга пандемия сабабли ёки бошка сабабларга кура уч ойдан бери иш хаки сакланмаган таътил берилганда уртача иш хакининг бир бараваригача компенсация тулаш учун буйрук кандай ёзилади?
Экспертларнинг жавоблари:

Пандемия ёки бошқа сабабларга кўра иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилганда компенсация тўлаш қонунчиликда кўзда тутилмаган. Агарда иш берувчининг ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсади бўлса, у ҳолда ўзининг молиявий имкониятларидан келиб чиқиб ва/ёки ички локал ҳужжатларда кўрсатилган тартибда моддий ёрдам пули бериши мумкин. Бунда моддий ёрдам пули бериш тўғрисида буйруқ чиқарилади. Буйруқ шакли ва матни ихтиёрий бўлади. Масалан:

 Ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисида

 “________” МЧЖ ходимларини карантинга оид чоралар амал қилиш даврида моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида

 БУЮРАМАН:

1. “________” МЧЖнинг барча ходимларига (агарда барчасига бўлмаса, ходимларнинг Ф.И.Ш. кўрсатилади) уларнинг ўртача иш ҳақи (ёки меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 ёки 2 баравари) миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилсин.

2. Бухгалтерия 2020 йил ________га қадар кўрсатилган тўловларни ўрнатилган тартибда амалга оширсин.

 Директор                                                             ______________

27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон Президент Фармонига асосан 2020 йилда ходимга тўланадиган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайдиган моддий ёрдам суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача оширилди.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.