Саволнинг ID си: 18723
Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3130, 23.01.2019 й.) асосан малака даражаси учун иккинчи даражали ҳайдовчиларга ҳайдовчининг базавий тариф ставкасининг 10 фоизи миқдорида, биринчи даражали ҳайдовчиларга 25 фоиз миқдорида устама берилади.
Авваллари ДАН томонидан 1-класс, 2- класс малака даражаси бериларди. Ҳозир малака даражасини ким белгилайди? Устама қайси ҳужжатга асосан белгиланади?
Экспертларнинг жавоблари:

Меҳнат вазирлиги ҳайъатининг 2016 йил 28 январдаги 1-сонли қарори билан қабул қилинган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг тармоқлараро тариф-малака маълумотномасида ҳайдовчиларнинг тегишли малака даражалари (1, 2, 3-класслар) кўрсатилган бўлиб, шу даражаларга мос келиш учун зарур мезонлар белгиланган.

Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3130, 23.01.2019 й.) бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, муассасалари ва устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кўпроқни ташкил этадиган ташкилотлар учун мажбурийдир, бошқа ташкилотлар учун тавсия хусусиятига эга.

Низомнинг амал қилиши тавсиявий хусусиятга эга бўлган ташкилотлар ҳайдовчиларга малака даражалари ва устамаларни Меҳнат кодексининг 153-моддасига асосан ўзларининг локал ҳужжатларида белгилашлари мумкин.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.