Саволнинг ID си: 18939
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 1268, 29.08.2003 йил) 10-бандида "... йўл ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда, бошқа ташкилотлар ходимлари учун жамоа келишуви (шартномалари), меҳнат шартномасида кўзда тутилган, бироқ ҳар бир километрга базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,08 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда тўланади" ва 12-бандида "Турар жойни ижарага олганлик бўйича харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, ҳар бир сутка учун белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида қопланади" деб кўрсатилган.
Ушбу тўловлар тўланиши мажбурийми ёки ташкилот ихтиёрига боғлиқми?
Экспертларнинг жавоблари:

Ҳа, мажбурий.

Йўриқноманинг муқаддимасига кўра, мазкур Йўриқнома мулк шаклидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган барча ташкилотларга тааллуқлидир.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.