Давлат субсидиясини ҳисобдан чиқариш
Сизнинг ID 18968 саволда келтирилган вазиятингизга қараганда, корхонангизга берилган субсидиялар даромадга киритиладиган субсидиялардир (10-сон БҲМС «Давлат субсидияларининг ҳисоби ва давлат ёрдами бўйича кўрсатиладиган маълумотлар» 5-банди). Бундай субсидиялар давлат томонидан қоплаб берилган даврда 9390 «Бошқа операцион даромадлар» счётининг кредитига ёпилиб балансдан чиқарилади (10-сон БҲМС 7 – 15 -бандлари).
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.