Комиссионер орқали тайёр овқатларни сотишда бухгалтерия ўтказмалари
Саволнинг ID си: 19213
Корхонамиз иш фаолияти - умумовқатланиш. "Mydijital" компанияси билан шартнома тузилган, унга асосан "Mydijital" жисмоний шахслардан қабул килинган буюртмалар асосида тайёр овқатларни кўрсатилган манзилга етказиб беради ва сотилган маҳсулотнинг умумий суммасидан 20% миқдорида комиссияга эга бўлади. Тўловлар накд пул билан ва терминал орқали қабул қилинади. Нақд пулни тўлов амалга ошган куннинг ўзида "Mydijital" бизнинг кассамизга олиб келиб топширади. Терминал орқали тўланган пуллар "Mydijital"нинг ҳисоб рақамига тушади. Кейинги ойнинг 5 санасигача бўлган муддатда ўзаро ҳисоб-китоб амалга оширилади, яъни махсулот етказиб бериш жараёнидаги бир ойлик тушум пулларидан 20%ини чегирган ҳолда, қолган суммани "Mydijital" компанияси бизнинг ҳисоб рақамимизга ўтказиб беради. Масалан, тушум: накд 18 млн. сўм, терминал орқали 15 млн. сўм, ой давомида нақд пул кассамизга келтириб топширилган. "Mydijital" даромади 33 млн.*20% = 6,6 млн., бизга кейинги ойнинг 5-санасигача ҳисоб рақамимизга 8,4 млн. сўм (15 млн. – 6,6 млн.) ўтказиб беради.
Тайёр овқатлар мижозларга "Mydijital" компанияси орқали етказиб берилганда ва бу компания билан кейинги ҳисоб-китобларда қандай бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади?
Экспертларнинг жавоблари:
Мақоланинг тўлиқ матнини ўқиш учун сайтга киринг (рўйхатдан ўтинг)
Войдите под своей учетной записью или зарегистрируйтесь.
norma.uz сайтидаги ўз ҳисоб ёзувингиздан фойдаланишингиз мумкин