ЭҲФни ҳисобга олиш санаси
Маҳсулот етказиб берувчи томонидан ҳисобварақ-фактура тақдим этилган сана ёки товарлар жўнатилган (берилган) сана, агар ушбу сана ҳисобварақ-фактура тақдим этилган санадан олдин келса, товарларни реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган санадир (СК 242-моддаси 1-қисми).
Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади (СК 47-моддаси 2-қисми).
Ҳисобварақ-фактура, айрим истиснолардан ташқари, товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санада расмийлаштирилиб тақдим этилади (ВМнинг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорига 2-илованинг 4-банди).
Юқорида келтирилган мисолда ЭҲФ 2020 йил 4 январда, яъни ҳужжатнинг ўзида кўрсатилган санада ҳисобга олишини керак.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.