Саволнинг ID си: 20362
Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2020 йилдаги 489-сонли қарорига 2-илованинг 61-бандига кўра, ЭҲФ юридик шахс номидан ташкилот раҳбари ёки ташкилот номидан берилган ишончнома ёки бошқа ҳужжат билан ваколат берилган шахслар номига расмийлаштирилган ЭРИ орқали имзоланади. Комбинатда ишончли вакил сифатида экспедитор, омбор мудири ТМБларни олиш учун юборилади. Улар билан тузилган меҳнат шартномаси ва лавозим йўриқномасига асосан ишончли вакил ТМБнинг сони ва сифатига жавобгар ҳисобланади.
ЭҲФ ишончли вакил томонидан нотўғри қабул қилинган ҳолларда қандай жавобгарлик белгиланган?
Экспертларнинг жавоблари:

Электрон ҳисобварақ-фактураларни (ЭҲФ) ва товар-моддий бойликларни (ТМБ) қабул қилиш ходимнинг меҳнат вазифасига кирса ва у ушбу вазифасини бажармаса ёки хатолик билан бажарса, унга нисбатан иш берувчи томонидан ҳайфсан, жарима ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш тарзидаги интизомий жазо қўлланилиши мумкин (МК 181-м.). Бундан ташқари, ходим бевосита етказилган ҳақиқий зарарни тўлаши шарт (МК 198-м.). Бунда ходим етказилган зарар учун ўзининг ўртача ойлик иш ҳақи миқдори доирасида моддий жавобгар бўлади (МК 201-м.). ЭҲФ ва ТМБ нотўғри қабул қилинган ҳолларда етказилган зарар учун ходимга тўлиқ моддий жавобгарлик юклатилади (МК 202-м.).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.