Саволнинг ID си: 20988
Корхонанинг ходимлар ойлигидан қарзи мавжуд, ҳозирда қарзни тўлашга имконияти йўқ.
Корхона ушбу қарзни ходимлар аризасига биноан уставни оширишга ёки зарарларни қоплашга йўналтириши мумкинми? Агар мумкин бўлса, қандай ҳужжатлар расмийлаштирилиши керак?
Экспертларнинг жавоблари:

Барча ўрнатилган солиқлар ушлаб қолингандан кейин ходимга тегишли бўлган иш ҳақи ходимнинг ўз хоҳишига кўра ишлатилиши, шу жумладан корхона устав фондига ёки зарарни қоплашга  йўналтирилиши мумкин. Ходим ўзига тегишли иш ҳақини корхона устав фондига ҳисса сифатида киритиши учун корхона қатнашчиларининг (таъсисчиларининг) розилиги керак бўлади. Бунинг учун ходим корхонага  тегишли ариза беради. Бундай ариза қатнашчиларнинг умумий йиғилишида кўриб чиқилади ва йиғилиш баённомаси билан расмийлаштирилади. Баённомага асосан корхона таъсис ҳужжатлари янги таҳрирда қабул қилинади ва давлат рўйхатидан ўтказилади.

Қўшимча равишда ID 15360-сонли саволга қаранг.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.