Ўсимлик ёғини сотиш бўйича айланмага солиқ имтиёзи берилганида ҚҚСни ҳисобга олиш усулини ўзгартириш мумкинлиги

Саволнинг ID си: 21039
Корхона товарларни улгуржи сотиш билан шуғулланади. 2021 йил 1 майдан кунгабоқар ёғини сотиш айланмаси ҚҚСдан озод қилинган. ҚҚС ҳисоб-китоби 2021 йил 1 майгача мутаносиб усулда топшириб келинган. 1 майдан бошлаб эса имтиёз қўлланилиб, ҚҚСни ҳисобга олишнинг алоҳида-алоҳида усули танланиб, ҚҚС ҳисоб-китоби топширилиб келинмоқда. Ҳозирда солиқ органи камерал текширув ўтказиб, ҚҚС ҳисоб-китобини мутаносиб усулда топширишни талаб қилишмоқда. Солиқ кодеси 77-моддаси охирги бандида "Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ёхуд солиқ солиш шартларига ўзгартириш киритилганда ва фақат ушбу ўзгартиришлар тааллуқли бўлган қисмида солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсатида ўзгартиришлар қилишга йўл қўйилади", дейилган.
1. Солиқ органининг талаби тўғрими? 2. 2021 йил 1 май ҳолатига кунгабоқар ёғининг қолдиғига тегишли ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритиш қандай тартибда амалга оширилади? ҚҚС ҳисоб-китобида ушбу сумма қаерда кўрсатилиши керак эди?
Экспертларнинг жавоблари:

Мақоланинг тўлиқ матнини ўқиш учун сайтга киринг (рўйхатдан ўтинг)

Войдите под своей учетной записью или зарегистрируйтесь.

norma.uz сайтидаги ўз ҳисоб ёзувингиздан фойдаланишингиз мумкин