Ер қаридан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш
Саволнинг ID си: 21293
Комбинат ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Жиззах вилояти Фориш туманида жойлашган карьердан базальт рудасини қазиб олади. Бунда қуйидаги харажатларни амалга оширади:
1-босқич - бурғулаш ва портлатиш, қоплама тоғ жинсини (вскриша) олиш, рудани юклаш ва майдалаш-элаш ускунасигача ташиш (36 км) билан бирга харсанг тош кўринишидаги маҳсулот таннархи шаклланади;
2-босқич - харсанг тош майдалаш ускунасидан ўтказилади. Юқорида кўрсатилган таннархга қўшимча майдалаш-элаш қўшилиб 2 хил маҳсулот ва таннарх ҳосил бўлади: 0-20 ммгача фракциядаги шағал (ишлаб чиқариш учун яроқсиз) ва 20-40 ммгача бўлган шағал (ишлаб чиқаришга яроқли);
3-босқич - 20-40 ммгача бўлган шағал темир йўл вагонларига юкланиб 150 кмли темир йўл харажатлари қўшилган холда комбинатга кириб келади. Шу пайтда комбинатдаги 20-40 ммгача бўлган шағал таннархи шаклланади.
Комбинат ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлаши керак.
СК 451-моддаси 5 ва 7-қисмларига мувофиқ ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқаришда 3-босқич харажатлари минерал тола ишлаб чиқариш учун базальт фойдали қазилмаси бўйича солиқ базасига қўшиладими?
Экспертларнинг жавоблари:
Мақоланинг тўлиқ матнини ўқиш учун сайтга киринг (рўйхатдан ўтинг)
Войдите под своей учетной записью или зарегистрируйтесь.
norma.uz сайтидаги ўз ҳисоб ёзувингиздан фойдаланишингиз мумкин