Саволнинг ID си: 21454
МЧЖ АЖга ўзгартирилди, раҳбар алмашди. Ходимларнинг розилиги билан бир йилга муддатли меҳнат шартномаси тузилди. Ходимлардан бири ҳомиладор экан.
Меҳнат шартномасининг муддати тугаса, иш берувчи шу ходим билан бошқа меҳнат шартномаси тузмасликка ҳақлими?
Экспертларнинг жавоблари:

Ҳа, иш берувчи ҳомидалор аёл билан муддатли меҳнат шартномасининг муддати тугагандан сўнг қайта меҳнат шартномасини тузмасликка ҳақли. Аммо иш берувчи муддати тугаганлиги сабабли меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда ҳам ҳомиладор аёлларни ишга жойлаштириши шарт. Ишга жойлаштириш даврида бу аёлларнинг иш ҳақи сақланиб қолади, бироқ бу муҳлат муддатли меҳнат шартномаси тугаган кундан бошлаб уч ойдан ошмаслиги керак (МК 237-м. 2-қ.).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.