Бир хил разрядга эга ходимларга турлича иш ҳақи ҳисоблаш

Саволнинг ID си: 22263
Корхонада битта разряд билан, масалан, 8-разряд билан ишловчи ходимлар бор.
8-разряд билан ишловчи 4 та ходимга 4 хил турдаги коэффициент қўллаган ҳолда 4 хил иш ҳақи ҳисоблаш мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Барча фуқаролар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эгадир. Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб-мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди ва булар камситиш деб ҳисобланади (МК 6-моддаси).

Агар ходимларнинг ишчанлик қобилияти ва меҳнатининг натижалари турлича бўлса, яъни бири бошқасидан яхшироқ ишласа, кўпроқ иш бажарса, иши сифатлироқ бўлса, бундай ходимга кўпроқ иш ҳақи ҳисоблаш мақсадга мувофиқ.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.