Саволнинг ID си: 22584
Ishlab chiqarish korxonasida tibbiyot bo'limi ochilgan, xodimlarimiz unda ichki in’eksiya (kapelnitsya) olishi mumkinmi? Xodimlarga qaysi hollarda ichki in’eksiya qilish mumkin?
Экспертларнинг жавоблари:

Қонунчиликда корхонанинг тиббиёт бўлимида инфузия (капельница) орқали дори қуйиш мумкинлиги ёки йўқлиги белгиланмаган.

Корхонадаги тиббиёт бўлимининг асосий вазифаси - дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш. Иш берувчи иш жойида касал бўлиб қолган ходимларга дастлабки тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган чоралар кўриши шарт (МК 221-м.).

Шунга кўра, фикримизча, биринчи ёрдам кўрсатиш учун инфузия қилиш зарур бўлса, ушбу тиббиёт бўлимида тегишли малакага эга бўлган тиббиёт ходими бундай муолажани қилиши мумкин.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.