Амалдаги қонунчилик мавжуд штат бирлигини 0,5 ставкадан бўлишни тақиқламайди.
Шу билан бирга, хусусий корхоналардан фарқли равишда, бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчиларнинг штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказишнинг алоҳида тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра штат жадваллари молия органларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин амалга киритилади (Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 50-б.).
Шунингдек, бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар ва бюджет маблағларини тақсимловчилар ходимларининг лавозим бўйича маошлари ва тариф ставкаларига ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига мувофиқ, шунингдек белгиланган тартибда ходимларнинг навбатдаги аттестациясини ўтказиш вақтида меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида киритилиши мумкин. Мазкур ҳолларда штат жадвалларига ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилмайди.
Бошқа барча ҳолларда штат жадвалларига киритиладиган ўзгартиришлар штат жадвалларини рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда молия органларидан рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Шунга кўра, мазкур ҳолатда тегишли молия органига мурожаат этиш тавсия этилади.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.