Саволнинг ID си: 23167
Корхонамизда юридик хизматни ташкил этганмиз. Юридик хизмат ходимлари сони нормативи қандай бўлади?
Экспертларнинг жавоблари:

Давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизматларини ташкил этишнинг қуйидаги минимал нормативлари ва мезонлари мавжуд (Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарорига 5-илова):

I. Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари

Мавжуд штат бирликлари

Тузилмадаги алоҳида ташкилотлар сони

Йиллик кўрсаткич

Ҳар бир устун бўйича ҳисобланадиган коэффициент миқдори

Юридик хизматларнинг минимал штат бирликлари сони

Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари

Ҳудудий (вилоят) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари

Туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларида

Ишлаб чиқилган ва экспертизадан ўтказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари

Қабул қилинган буйруқ, фармойиш, шартнома ва юридик хусусиятга эга бўлган бошқа ҳужжатлар

Давлат органлари ва ташкилотлари иштирокидаги суд жараёнлари

Давлат органлари ва ташкилотларининг қарори ёки мансабдор шахсларининг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан тушган шикоятлар

50 тагача

140 тагача

193 тагача

28 тагача

50 тагача

500 тагача

50 тагача

50 тагача

0,12

1

50-100

140-170

193-386

28-56

50–100

500–1000

50–100

50–100

0,25

2

100-200

170-200

386-579

56-84

100–200

1000–1500

100–200

100–150

0,38

3

200-400

200-230

579-772

84-112

200–300

1500–2000

200–300

150–200

0,63

5

400 та дан ортиқ

230 та дан ортиқ

772 та дан ортиқ

112 та дан ортиқ

300 та дан ортиқ

2000 та дан ортиқ

300 та дан ортиқ

200 та дан ортиқ

1,00

8

 II. Ҳудудий(вилоят) даражадаги давлат органлари ва ташкилотлари

Мавжуд штат бирликлари

Тузилмадаги алоҳида ташкилотлар сони

Йиллик кўрсаткич

Ҳар бир устун учун ҳисобланадиган коэффициент миқдори

Юридик хизматларнинг белгиланадиган минимал штат бирликлари сони

Ҳудудий даражадаги давлат органлари ва ташкилотлари

Туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари

Қабул қилинган юридик ҳужжатлар, буйруқлар, фармойишлар, шартномалар ва бошқа ҳужжатлар

Давлат органи ва ташкилоти иштирокидаги суд жараёнлари

Давлат органлари ва ташкилотларининг қарори ёки улар мансабдор шахсларининг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан тушган шикоятлар

50 тагача

50 тагача

14 тагача

500 тагача

50 тагача

50 тагача

0,08

0.5

50–75

50–100

14-28

500–1000

50–100

50–100

0,17

1

75–100

100–150

28-42

1000–1500

100–200

100–150

0,34

2

100 та дан ортиқ

150 та дан ортиқ

42 та дан ортиқ

1500 та дан ортиқ

200 та дан ортиқ

150 та дан ортиқ

0,50

3

III. Туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари*

Туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларидаги мавжуд штат бирликлари

Тузилмадаги алоҳида ташкилотлар сони

Бир йиллик кўрсаткич

Ҳар бир устун учун ҳисобланадиган коэффициент миқдори

Юридик хизматларнинг минимал штат бирликлари

Қабул қилинган юридик ҳужжатлар, буйруқлар, фармойишлар, шартномалар ва бошқа ҳужжатлар

Давлат органлари ва ташкилотлари иштирокидаги суд жараёнлари

Давлат органлари ва ташкилотларининг қарори ёки улар мансабдор шахсларининг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан тушган шикоятлар

40 тагача

5 тагача

500 тагача

50 тагача

50 тагача

0,10

0,5

40 та дан ортиқ

5 та дан ортиқ

500 та дан ортиқ

50 та дан ортиқ

50 та дан ортиқ

0,20

1

Давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизматлар ташкил этишнинг минимал нормативларини ҳисоблаш бўйича шартли мисол:

Масалан: ҳудудий (вилоят) даражасидаги давлат органи ёки ташкилотида 80 киши ишлайди. Ушбу ташкилотнинг туман (шаҳар)лар даражасидаги тузилмалари сони 13 тани ташкил этиб, уларда 160 киши ишлайди. 1 йилда ўртача 1200 тагача буйруқ, фармойиш, шартнома ва юридик хусусиятга эга бўлган бошқа ҳужжатлар қабул қилинади. Шунингдек, 195 та суд мажлисларида иштирок этилади. Давлат органи ва ташкилотининг қарори ёки мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан тушган шикоятлар сони йилига ўртача 150 тани ташкил этади. Бунда: 0,34+0,08+0,50+0,34+0,34+0,50=2,1. Яъни ушбу ташкилотда юридик хизмат учун белгиланадиган минимал штат бирликлари сони 2 тани ташкил этади.

Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзларининг юридик хизматлари учун ушбу минимал нормативлар ва мезонларда назарда тутилганидан кўпроқ штат бирликларини белгилаши мумкин.

Шундан келиб чиқиб, юридик хизмат қуйидаги шаклларда тузилиши мумкин: 

Т/р

Юридик хизматнинг номи

Белгиланган штатлар миқдори

1

Юридик департамент

8 ва ундан ортиқ

2

Юридик бошқарма

5-7

3

Юридик бўлим

3-4

4

Юридик бюро

2

5

Бош, етакчи, катта юрисконсульт ёки юрисконсульт

1

Юқоридаги талаблар фақатгина давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари учун мажбурий бўлиб, бошқа ташкилотлар учун тавсиявий тусга эга.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.