Саволнинг ID си: 23627
“Иситиш тизими оператори” штатлар жадвалида “хизмат кўрсатувчи” ходимлар таркибида турибди. Бироқ “Иситиш тизими оператори” мавсумий ходим бўлиб, қиш мавсумида 5 ой ишлагани учун иш ҳақи ҳисобланади.
Мавсумий ходим “Иситиш тизими оператори”га “хизмат кўрсатувчи” ходимларга тўланадиган устама ҳақлар (масалан, шахсий устама, овқат пули, йўл пули, байрамларда мукофот пуллари) тўланадими? Унга 5 ой ишлаган даври учун охирги ҳисоб-китоб пули тўланадими?
Экспертларнинг жавоблари:

Қонунчиликда мавсумий ходимларга қўшимча тўловларни, устамаларни, мукофот ва бошқа тўловларни тўлаш тартиби алоҳида кўрсатилмаган. Мавсумий ходимлар корхонанинг бошқа ходимлари каби тенг ҳуқуқларга эга. Меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар корхонанинг локал ҳужжатларида белгиланади (МК 153-м.).

Мавсумий ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда уларга фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўланади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.