Саволнинг ID си: 24941
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низомнинг 16-бандида "Кундалик харажатлар учун ҳақ жамоа шартномалари, жамоа келишувлари ва меҳнат шартномаларида кўзда тутилган миқдорларда, лекин қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаган ҳолда белгиланади (базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентларда), жами 0,35 гача: ходимнинг хизмат сафари даврида овқатланиш (алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бундан мустасно) харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (чеклар) тақдим этилганда - 0,25 гача; бошқа харажатлари учун - 0,1" деб кўрсатилган.
Юқоридагидан келиб чиқиб, бюджет ташкилоти жамоа шартномасида хизмат сафари учун кундалик харажатлар миқдорини Низомнинг 16-бандига мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан 0,35 коэффициентдан кам бўлмаган миқдорда, яъни ундан кўпроқ ўрнатишга ҳақлими? Ёки 0,35 коэффициент энг юқори миқдорми?
Экспертларнинг жавоблари:

Ҳа, ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низом (ВМ 02.08.2022 йилдаги 424-сон қарори  билан тасдиқланган) қоидалари бюджет ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади. Низомнинг 16-бандига асосан кундалик харажатлар учун ҳақ миқдори жамоа шартномалари, жамоа келишувлари ва меҳнат шартномаларида белгиланади, бироқ 0,35 коэффициентдан кам бўлмаслиги керак.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.