Саволнинг ID си: 25369
Korxona xodimi Tojikiston davlat tog’-kon metallurgiya institutida sirtqi ta’lim shakli bo’yicha ta’lim olmoqda.
Xodimga shu davrda Mehnat kodeksidagi kafolatlar va kompensatsiyalar tadim etiladimi va pullik o’qish ta’tili berilishi kerakmi?
Экспертларнинг жавоблари:

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили ўқув таътиллари берилади (МК 385-м.). «Таълим тўғрисида»ги Қонунга асосан Ўзбекистонда таълим ташкилотлари давлат таълим стандартларига, давлат таълим талабларига ҳамда ўқув дастурларига мувофиқлик жиҳатидан аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказилади (Қонуннинг 58-м.). Демак, таълим ташкилоти деганда Ўзбекистонда аккредитациядан ўтказилган ташкилот тушунилади. Шунга асосан, Меҳнат кодексининг 385-моддасида кўзда тутилган кафолатлар ва компенсациялар Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган таълим ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича таълим олаётган ходимларга берилади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.