15 кун ишлаб бўшаган ходимга компенсация тўлаш

Саволнинг ID си: 25382
Ходим 15 кун ишлаб, ишдан бўшади.
Агар ходим 15 кун ишлаб бўшаса, компенсация бериладими? Агар берилса қандай ҳисобланади, яъни нечи кунга ҳисобланади?
Экспертларнинг жавоблари:

Фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни таътил пулларини ҳисоблагандек ҳисобланади. 

Агар ходим 15 кундан кам ишлаб, ишдан бўшаган бўлса, Меҳнат кодексининг 224-моддасига биноан ҳисобга олинмайди ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўланмайди.

Агар ходим 15 ва ундан кўп кун ишлаб, ишдан бўшаган бўлса, 1 ой деб яхлитланади. 

Ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календарь кунни ташкил этади (МК 217-м.)

Қонунчиликда белгиланганидан ташқари, ҳар йилги асосий узайтирилган таътиллар бериш, шунингдек ҳар йилги асосий узайтирилган таътилнинг давомийлигини унинг қонунчилик билан кафолатланган давомийлигига нисбатан кўпайтириш жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилиши мумкин (СК 218-м.

Мисол учун, сизнинг корхонада меҳнат таътили давомийлиги мехнат шартномаси ва ички хужжатларга асосан 21 календарь кун деб белгиланган. Ходимга 1 ой учун фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўлаш керак.  21 / 12 = 1,75, демак 2 кун учун компенсация тўланади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.