Саволнинг ID си: 25451
Mehnat kodeksi 116-moddasida bir necha kasb va lavozimda ishlashning 3 xil shakli bayon qilingan.
Davlat maktabgacha ta'lim tashkloti direktori vaqtincha yo'q bo'lgan yoki shu lavozim vakant turgan davrda shu vazifaning metodist tomonidan bajarilishi ushbu 3 ta shakldan qaysi biriga tushadi?
Экспертларнинг жавоблари:

Меҳнат кодексининг 116-моддасида ходимнинг розилиги билан унга иш кунининг (сменанинг) белгиланган давомийлиги мобайнида асосий иш билан бир қаторда худди ўша иш берувчида қўшимча ишни бажариш топширилиши мумкинлиги кўрсатилган. Ходимга топширилаётган қўшимча иш 3 хил ҳолатда бажарилиши мумкин. Булар:

1. бошқа касб (лавозим) бўйича қўшимча ишни бажараётган ҳолларда бир неча касбда (лавозимда) ишлаш. Бунда вакант бўлган бошқа лавозим бўйича қўшимча ишни бажариш тушунилади;

2. ходим асосий ишидаги айни ўша касб (лавозим) бўйича қўшимча ишни бажараётган ҳолларда хизмат кўрсатиш доираларини кенгайтириш ёки ишлар ҳажмини кўпайтириш. Бунда асосий иш бўйича лавозим қандай бўлса, қўшимча топширилаётган иш худди шу лавозим бўйича бажарилади.

3. вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини асосий ишидаги айни ўша касб (лавозим) ёки бошқа касб (лавозим) бўйича ишдан озод этилмаган ҳолда бажариш.

Демак, методист лавозимидаги ходим асосий иши билан бирга вакант бўлиб турган директор лавозими бўйича вазифани бажарса, бу 1-ҳолатга тушади. Агар вақтинча йўқ бўлган директор (таътил, касаллик, хизмат сафари ва ҳ.к.) вазифасини методист бажарса, бу 3-ҳолатга тушади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.