Саволнинг ID си: 25882
Қозоғистон фуқаролигидан чиққан шахс болалигидан Ўзбекистонда яшаб, мактаб ва институтларни тамомлаган. Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга.
Агар корхона ушбу шахсни ишга олса, Ўзбекистонда ишлаш учун рухсатнома олиши шартми?
Экспертларнинг жавоблари:

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олган шахсларга Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучини жалб этиш ва ундан фойдаланиш тартиби татбиқ этилмайди (Аҳоли бандлиги тўғрисидаги Қонуннинг 110-м.). Шунга кўра, бундай ходимлар учун Ташқи миграция агентлигидан рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш талаб этилмайди.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.