Саволнинг ID си: 26598
Юридик бўлимда ходим бош юрисконсульт лавозимида 0,5 ставкада ишлайди.
Лавозимнинг қолган 0,5 ставкасига яна бошқа ходимни олиш мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Ҳа, мумкин.

Қонунчиликда битта лавозимда, шу жумладан юрисконсульт (бош юрисконсульт) лавозимида иккита ходим 0,5 ставкадан ишлаши тақиқланмаган. 0,5 ставкада ходимларнинг бири ёки иккаласи ўриндош ёки асосий иш жойи бўйича ишлаши мумкин.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.