Саволнинг ID си: 2687
Агар хусусий корхона 2014 йил учун олинган ўзининг соф фойдасидан бошқа МЧЖнинг устав фондини шакллантириш учун молиявий ёрдам ўтказса, у ҳолда хусусий корхона қандай солиқларни тўлайди?
Экспертларнинг жавоблари:

Ўзбекистон Республикасининг 11.12.2003 йилдаги  “Хусусий корхона тўғрисида”ги 558-II-сон Қонунига (15, 24-моддалар) асосан хусусий корхонанинг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг корхона мулкдорининг тасарруфига ўтади ҳамда унга солиқ солинмайди.  Мулкдор фойдадан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.