Саволнинг ID си: 27224
Korxonada smenali ish rejimi tashkil etilganida, smenadagi tungi vaqt uchun 1.5 barobar ish xaqi to'lanadimi?
Экспертларнинг жавоблари:

Соат 22-00 дан то соат 6-00 гача бўлган вақт тунги вақт ҳисобланади (МК 188 м.).

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай ва ишбай тизимида тунги вақтдаги меҳнат учун ҳақ тўлаш камида бир ярим баравар миқдорида амалга оширилади (МК 264 м.). Бу қоида сменали  ишлар учун хам тадбиқ қилинади. Яъни, сменанинг соат 22-00 дан 6-00 гача бўлган вақти учун бир ярим баравар миқдорида иш хақи тўланади.

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.