Саволнинг ID си: 27922
Ходимга 2000 йил 10 мартдан болани 2 ёшга тўлгунига қадар парваришлаш таътили берилган. 2002 йил 10 мартдан ушбу ходим қайта ишга чиққан.
Ушбу ходим болани парваришлаш даври учун меҳнат таътили олишга ҳақлими?
Экспертларнинг жавоблари:

Болани 3 ёшга тўлгунига қадар парваришлаш таътили ҳар йилги асосий меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига киритилмайди (эски МК 142-м. ва янги МК 226-м. 2-қ.). Шунга асосан саволда кўрсатилан 10.03.2000 йилдан 09.03.2002 йилгача бўлган болани парваришлаш таътили даври учун меҳнат таътили берилмайди.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.