Саволнинг ID си: 28106
Asosiy ish joyi bo’yicha davlat tashkilotida ishlovchi xodim o’zini o’zi band qiladigan shaxslar uchun faoliyat (ishlar, xizmatlar) bilan shug’ullanishi mumkinmi?
Экспертларнинг жавоблари:

Ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатга олинган шахслар ўз фаолиятида ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланишга, шунингдек иш берувчига эга бўлишга ҳақли эмас. Ушбу талабларга риоя этилмаган тақдирда, ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзини ўзи банд қилган шахслар мақомини йўқотади («Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуннинг 35-м.). Шунга асосан меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган шахс ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолият юритиши мумкин эмас. Истисно тариқасида, бошқа соҳаларда меҳнат шартномасига асосан банд бўлган шахслар бир вақтнинг ўзида йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти билан ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳолда шуғулланишлари мумкин (07.07.2022 йилдаги ПҚ-311-сонли Президент қарорининг 5-б.). Яъни, меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган шахс ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фақат йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти билан шуғулланиши мумкин, агар меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган корхонаси йўловчиларни ташиш фаолияти билан шуғулланмаса.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.