Саволнинг ID си: 28954
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 319-сонли қарорига 2-илованинг 4-бандида газдан фойдаланиш ускуналарини — буюртма асосида бир йилда бир марта газ таъминоти ташкилоти ёки тегишли ваколатга эга бўлган ташкилотларни жалб қилган ҳолда техник тафтишдан ўтказилишини таъминлаш маиший истеъмолчиларнинг мажбурияти этиб белгиланган. Шу сабабли "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг "Истеъмолчиларга сервис хизматини кўрсатиш" йўналиши 2024 йил 1 июлдан тугатилди ҳамда шу йўналишда ишловчи ходимларга МК 161-моддаси 2-қисми 2-бандига асосан 2 ойлик огоҳлантириш хати берилган. Бу йўналишда ишловчиларга ойлик иш ҳақи ишбай асосда ҳисоб-китоб қилиб келинган (истеъмолчиларга хизмат кўрсатишдан тушган маблағ хисобидан). Ушбу огоҳлантириш даврида шу йўналишда ишловчилар иш жараёнида эмас, истеъмолчиларга хизмат кўрсатилмаяпти ва маблағ ундирилмаяпти.
Огоҳлантириш даврида иш жарёнида бўлмаган ходимларга 2 ойлик компенсация тўловлари ҳисобланадими ёки йўқми?
Экспертларнинг жавоблари:

Ҳа, ҳисобланади.

Иш берувчи технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ бўлган ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги учун меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни камида 2 ой олдин огоҳлантириши шарт. Иш берувчи ходимни огоҳлантириш муддатларини огоҳлантириш муддатининг давомийлигига мувофиқ келадиган пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақлидир (МКнинг 165-м.). Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган ҳақ тўлаш шаклидан қатъи назар ходимлар тенг ҳуқуққа эгадирлар. Ҳар ким меҳнат ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилишда тенг имкониятларга эга (МКнинг 4-м.).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.