Саволнинг ID си: 29061
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 сентябрдаги “Республикада капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги ПҚ-378-сон қарорининг 1-банди учинчи хатбошида 2023 йил 1 январдан бошлаб тугатилаётган буюртмачи хизматлари томонидан марказлашган манбалар ҳисобидан лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилаётган объектларнинг буюртмачиси сифатида тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари белгиланган. Қарорнинг 2-банди биринчи хатбошида инжиниринг компаниялари тугатилаётган буюртмачи хизматларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади, дейилган. Қарорнинг 3-банди иккинчи хатбошида тугатилаётган буюртмачи хизматларига жорий йил 1 декабрга қадар объектларнинг пудрат шартномасига мувофиқ фойдаланишга топшириш муддати 2022 йил 1 декабрдан ўтадиган, жорий йилда фойдаланишга топшириш имкони бўлмайдиган ва келгуси йилларга ўтувчи объектларнинг ҳудудий жойлашуви бўйича инжиниринг компанияларига топширилишини таъминлаш юкланган.
Қарорнинг 3-банди талаблари умуман бажарилмаган тақдирда ушбу қарорнинг 2-бандида белгиланган талаблар кучга кириши мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Мақоланинг тўлиқ матнини ўқиш учун сайтга киринг (рўйхатдан ўтинг)

Войдите под своей учетной записью или зарегистрируйтесь.

norma.uz сайтидаги ўз ҳисоб ёзувингиздан фойдаланишингиз мумкин