Мавсумий ишчиларга мехнат дафтарчаси юритиладими?

Саволнинг ID си: 3071
Корхонамизда хар йили мавсумий ишлар янги ўт ёқувчилар ишга қабул қилинади. Шу муносабат билан бир нечта саволлар туғилди.
1. Мавсумий ишчиларга мехнат дафтарчаси юритиладими? 2. Мавсумий ишчилардан жамғариб бориладиган пенсия фондига пул тутиладими?
Экспертларнинг жавоблари:

Албатта, агарда қуйидаги шартлар бажарилса:

Мавсумий ишларга мавсум даврида ишлаш учун муддатли меҳнат шартномаси тузилади. Бунда шартноманинг муддати мавсум давомийлигига кўра белгиланади хамда муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб, штат жадвалида лавозимни эгаллаган холда тузилиши мумкин. Бунда буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлиши шарт (МКнинг 75, 76, 77, 80, 81, 82-моддалари).

Меҳнат дафтарчалари эса ходимларнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича 5 кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга юритилади (АВ томонидан 29.01.1998 й. 402-сон билан рўйхатга олинган 07.01.1998 й. Меҳнат вазирлигида 8/04-1-сон, Ижтимоий таъминот вазирлигида 32/01-сон билан тасдиқланган Йўриқноманинг 1.1. банди).

Демак юқорида таъкидланган қоидалар асосида(5 кундан ортиқ) ишлаётган ходимга – Иш берувчи меҳнат дафтарчасини тутиши шарт.

Бундай ишлар штат жадвалидан ташқари фуқаровий-ҳуқуқий шартномалари асосида олиб борилган бўлса, бу давр тўғрисидаги ёзувлар меҳнат дафтарчасига киритилмайди.  

Белгиланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган, бюджетга тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги 2014 й. 04.12.даги ПҚ – 2270 сонли қарорини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 9-иловага мувофиқ) ўтказилади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.