Саволнинг ID си: 3273
Корхона балансида автомобиль мавжуд. Корхонанинг ўзи шу автомобил бўйича техник хизмат кўрсатишни ўтказади, ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлайди.
Корхона балансида бўлган автомобилга техник хизмат кўрсатиш ўтказилганда ва ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминланганда қандай солиқ оқибатлари вужудга келади?
Экспертларнинг жавоблари:

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимида корхонанинг бундай харажатлари солиқ солиш базасини (ягона солиқ тўлови, ягона ер солиғи, тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ) аниқлашга таъсир қилмайди.

Солиқ солишнинг умумий белгиланган тизимида фойда солиғи даромадларнинг ҳисобланган суммасидан чегириладиган харажатларни айириш йўли билан аниқланадиган солиқ солинадиган фойдадан ҳисоблаб чиқарилади.

Барча харажатлар, жумладан солиқ тўловчининг технологик, транспорт, бошқа ишлаб чиқариш ва хўжалик эҳтиёжлари учун сарфланадиган ёқилғи (СКнинг 142-моддаси 4-банди) учун моддий харажатлар ҳамда асосий воситалар ва бошқа мол-мулкни иш ҳолатида сақлаш бўйича (техник кўрик ва қаров, ўртача, жорий ҳамда капитал таъмирлаш харажатлари) бошқа харажатлар чегириладиган харажатлар ҳисобланади (СКнинг 145-моддаси 2-банди).

Шундай қилиб, мазкур харажатларни амалга оширганда, агар автомобиль корхонанинг хўжалик ёки ишлаб чиқариш мақсадлари учун фойдаланилса, солиқ оқибатлари вужудга келмайди.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.