Саволнинг ID си: 3432
Бизнинг жамият 2011 йилдан буён трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади (тармоқ коди 17152) ҳамда ягона солиқ тўловчиси ҳисобланади. 2015 йил май ойида фаолиятимизни кенгайтириш мақсадида қўшимча фаолият сифатида улгуржи савдо билан шуғулланиш учун лицензия олдик. Солиқ органи хабарномасига асосан хизмат кўрсатувчи банк 22626 ҳисобварағини очди ва барча келиб тушадиган маблағлар ушбу ҳисобварақ орқали ўтиши белгиланди. Бироқ, биз ишлаб чиқарувчи бўлганлигимиз ҳамда трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига имтиёз берилганлиги сабабли ўзимиз ишлаб чиқарган трикотаж маҳсулотларини сотишдан келиб тушадиган маблағлар ҳам 22626 орқали келиб 5 фоиз бўнак олиб қўйилмокда. Бизнинг жамият 2065-сон Низомга 3-иловада кўрсатилган корхоналар рўйхатига кириши юзасидан фақатгина йил якунлари бўйича аниқлик киритилиши мумкин, деб айтилмокда.
Асосий фаолият тури ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ҳисобланган, қўшимча тарзда улгуржи савдо учун лицензияга эга корхона 14.01.2010 йилдаги 2065-сон Низомга асосан тушган пул маблағларидан 5 фоиз миқдорида ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловларини тўлаши керакми? Агар жоиз бўлса, у ҳолда қайси пайтдан эътиборан?
Экспертларнинг жавоблари:

“Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга  олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом”  (14.01.2015 йилда 2065-сон билан рўйхатга олинган, кейинги ўринларда – Низом) улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун  лицензия олган, ягона солиқ тўловини тўловчи фаолият кўрсатаётган  корхоналарга татбиқ этилади ва ўтказилган операциялардан тушадиган тушум суммасининг 5 фоизи миқдорида ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловларини тўлашни кўзда тутади, фақат мазкур Низомнинг 12-бандида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

Низомнинг 5-бандига асосан улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия олган фаолият кўрсатаётган корхоналар - ягона солиқ тўловчилар бўйича давлат солиқ хизмати органлари мазкур корхоналарга лицензия берилганлиги тўғрисидаги ахборот лицензияловчи органдан олинган кундан бошлаб уч кун муддатда асосий ва иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очилган тижорат банкларига ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда хабарнома юборади.

Тижорат банклари давлат солиқ хизмати органининг хабарномасини олган санадан бошлаб уч кун муддатда солиқ тўловчилар учун мажбурий тарзда қонунчиликда белгиланган тартибда мақсадли банк ҳисобварақларини очади (Низомнинг 10-банди).

Модомики сизнинг корхона улгуржи савдо учун лицензия олган экан, у ҳолда мақсадли ҳисобварақ очилган пайтдан бошлаб эътиборан барча тушумдан ЯСТ бўйича бўнак тўловларини тўлаши керак.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.