Саволнинг ID си: 35503
Корхона қуйидаги фаолиятни амалга оширишни режалаштирмоқда. Мол етказиб берувчилардан омборга воситачилик (топшириқ) шартномаси асосида товарлар қабул қилиб олинади. Мазкур товарлар мол етказиб берувчининг мулки ҳисобланади. Ваколатли шахс (воситачи) эса ушбу қабул қилинган товарларни маркетинг қилиш, реклама қилиш ва сотишни ташкил этиш, шунингдек сотилган маҳсулот учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш мажбуриятини олади. Ҳисоб-китоб шартларини қуйидагича белгилаш назарда тутилмоқда. Воситачи шартнома доирасида етказиб берилган маҳсулотнинг сотиш нархини (устамасини) бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда белгилайди. Бунда воситачи мол етказиб берувчи билан келишилган маҳсулот таннархи (улгуржи нархи)ни тўлаш мажбуриятини олади. Маҳсулотнинг белгиланган таннархидан юқори нархда сотилиши натижасида юзага келган фарқ тўлиқ равишда воситачи тасарруфида қолади ва унинг воситачилик ҳақи сифатида эътироф этилади.
Мол етказиб берувчи билан ҳисоб-китоб қилишда воситачилик ҳақи сифатида даромадни юқорида баён этилган тартибда белгилаш воситачилик (топшириқ) шартномаси талабларига мувофиқ ҳисобланадими?
Экспертларнинг жавоблари:
Мақоланинг тўлиқ матнини ўқиш учун сайтга киринг (рўйхатдан ўтинг)
Войдите под своей учетной записью или зарегистрируйтесь.
norma.uz сайтидаги ўз ҳисоб ёзувингиздан фойдаланишингиз мумкин