Саволнинг ID си: 4078
Магистратурада 2 курсда таълим оламан. Таълим олаётган жойимда 0,5 ставкада ишлашим мумкинми? Тўлиқ маълумот беришингизни сўрайман.
Экспертларнинг жавоблари:

Ҳа, Сиз ОТМда ўқиб, мазкур таълим муассасасида 0,5 ставкада ишлаш ҳуқуқига эгасиз.

Олий таълим тўғрисидаги Низомнинг 50-моддасига мувофиқ (АВ 22.02.2003 й. 1222-сон билан рўйхатга олинган) кундузги ўқиш шаклидаги талабаларга шу олий таълим муассасасида ҳам, бошқа ташкилотларда ҳам меҳнат шартномаси бўйича, фақат ўқишдан бўш вақтларда – куннинг иккинчи ярмида ишлашга йўл қўйилади.

Меҳнат шартлари, шунингдек иш ҳақи миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишуви бўйича меҳнат шартномасини имзолаш вақтида белгиланади (Меҳнат кодексининг 73-моддаси). Бунда сизнинг иш вақтинингиз ўқиш жадвалини ҳисобга олган ҳолда белгиланишини, яъни ўқишдан ташқари вақтда бўлиши кераклигини қайд этамиз.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.