Меҳнат кодексининг 143-моддаси учинчи қисми ҳамда 18.10.2012 йилдаги Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги 297-сон Низомнинг (Кейинги ўринларда – 297-сонли Низом) 16-банди биринчи хатбошига мувофиқ “Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга ҳар йилги асосий, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча таътиллар асосий иш жойидаги ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади”.
Шунингдек, 297-сонли Низомнинг 16-банди иккинчи хатбошида, “Агар ўриндошлик асосида ишлашнинг биринчи иш йилида ходим олти ойдан кам ишлаган бўлса, у ҳолда ўриндошлик асосидаги ишда таътил учун ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланади”.
Сизнинг ходим ташкилотда олти ойдан кам ишлаганлигини ҳисобга олиб, таътил пуллари ишланган вақтга мутаносиб равишда, яъни 01.05.2015 йилдан 01.07.2015 йилгача бўлган давр учун тўланади.
Бироқ 297-сонли Низомнинг 17-бандида, шунингдек асосий иш жойи бўйича ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг давомийлиги ўриндошлик асосидаги иш ҳақи тўланадиган меҳнат таътилининг давомийлигидан ортиқ бўлса, у ҳолда иш берувчи ўриндошнинг илтимосига кўра унга ўриндошлик асосидаги иш ҳақи тўланадиган таътилдан ташқари асосий иш бўйича ҳақ тўланадиган таътилнинг қанча давом этиши билан ўриндошлик асосидаги иш ҳақи тўланадиган таътилнинг тафовутини ташкил этувчи кунлар учун иш ҳақи сақланмайдиган таътил беришга мажбурлиги кўрсатилган.
Шу тариқ, Сизнинг ҳолатингизда ўриндош ходимга икки ойлик иш, яъни 01.05.2015 йилдан 01.07.2015 йилгача бўлган давр учун ҳақ тўланадиган таътил берилиши керак, асосий иш жойи бўйича қолган ҳақ тўланадиган дам олиш кунлари учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.