Саволнинг ID си: 5387
Қўшма корхона шаклида барпо этилган масъулияти чекланган жамият 11.04.2005 йилдаги ПФ-3594-сон Фармонга асосан ЯСТдан 3 йил муддатга озод қилиш бўйича имтиёздан фойдаланади. Имтиёзли фаолият турининг реализациядан тушган умумий тушумдаги улуши 60%дан кўпни ташкил қилади. Имтиёзли фаолият туридан ташқари корхона давал хом ашёсини қайта ишлаш билан шуғулланади. Бу ҳолатда ЯСТдан озод қилиш кўринишидаги имтиёзни қўллаш мумкинми?
Агар ПФ-3594-сон Фармонда кўзда тутилган имтиёздан (ЯСТ бўйича) фойдаланиш ҳуқуқига эга қўшма корхона имтиёз кўзда тутилган фаолият тури билан бир қаторда бошқа фаолият турини ҳам амалга оширса, ягона солиқ тўлови бўйича имтиёз барча фаолият турлари учун қўлланадими?
Экспертларнинг жавоблари:

Агар қўшма корхона Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 11.04.2005 йилдаги ПФ-3594-сон Фармонида белгиланган шартларга мувофиқ келса, у имтиёзни бутун корхонага (корхонанинг бутун ялпи даромади бўйича) қўллаши мумкин.

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган ва Фармонга иловага мувофиқ рўйхат бўйича иқтисодиёт тармоқларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар учун имтиёзларни қўллаш шартлари:

-  инвестициялар ҳажми - 300 минг АҚШ долларидан ортиқ;

-  кўрсатилган корхоналарни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятини истисно қилган ҳолда, республиканинг барча шаҳарлари ва қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштириш;

-  хорижий инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни Ўзбекистон Республикасининг кафолати берилмаган ҳолда амалга ошириш;

-  корхонанинг устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 33 фоизни ташкил этиши лозим;

-  хорижий инвестицияларни эркин алмаштириладиган валюта ёки янги замонавий технологик ускуна тарзида қўйиш;

-  мазкур имтиёзларни қўлланиш муддати давомида имтиёзлардан олинган даромаднинг камида 50 фоизини корхонани янада ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтириш.

Юқорида келтирилган Фармонда белгиланган имтиёзларни (хусусан ЯСТ бўйича) қўллаш МВ, ДСҚ ва ИВ Қарори билан тасдиқланган, АВ томонидан 2012 йил 11 январда 2312-сон билан рўйхатдан ўтказилган Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида низом билан тартибга солинади.

Мазкур Низомга биноан Низомнинг 1-иловасига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари рўйхати бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга ҳисобот йили якунига кўра Низомнинг 1-иловасига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари рўйхати бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришдан тушумнинг улуши реализациянинг умумий ҳажмида 60 фоиздан кам бўлмаган корхоналар киради.

Бунда Низомга мувофиқ имтиёзлар, Низомнинг 1-иловасига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари рўйхати бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган бутун корхонага татбиқ этилади. Яъни мазкур корхона томонидан амалга оширилаётган барча фаолият турлари учун.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.