Саволда жамиятнинг устави билан белгиланган захира фондининг миқдори кўрсатилмаган, шунинг учун сизнинг саволингизга жавоб беришда бир неча вариантларни кўриб чиқамиз.
Демак, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги (06.12.2001 йилдаги 310-II-сон) Қонуннинг 27-моддасида худди “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддасидаги (06.05.2014 йилдаги ЎРҚ-370-сон Қонуннинг янги таҳрири) каби жамиятда жамият уставида назарда тутилган, аммо унинг устав фондининг (устав капиталининг) ўн беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда захира фонди ташкил этилиши белгиланган. Жамиятнинг захира фонди жамиятнинг уставида белгиланган миқдорга етгунга қадар ҳар йили соф фойдадан ажратмалар қилиш йўли билан шакллантирилади. Ҳар йилги ажратмалар миқдори жамиятнинг уставида назарда тутилади, лекин у жамиятнинг уставида белгиланган миқдорга етгунга қадар соф фойданинг беш фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, белгилаш мумкинки, агар жамият уставида захира фонди тўлиқ ўн беш фоиз миқдорида белгиланган бўлса, у ҳолда муассислар йиғилиши билан жамият уставидаги талабларни ҳисобга олган ҳолда олдинги йиллар фойдасини қайта тақсимлаш учун хатони тузатиш тўғрисида қарор қабул қилиниши керак.
Агарда жамият уставида захира фонди камида ўн беш фоиз миқдорида белгиланган бўлса, муассислар йиғилиши устав ҳужжатларига ўзгартиришлар киритган ҳолда захира фондининг энг юқори миқдорини шакллантириш ва жамиятнинг янги таҳрирдаги устави талабларини ҳисобга олган ҳолда олдинги йиллар фойдасини қайта тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.
Сизнинг жамиятингиз соф активлари жамиятингиз устав фондининг энг кам миқдоридан кам бўлмаган тақдирда мазкур тасдиқ тўғри бўлади.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.