Иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш (малака ошириш) мақсадида ходимни ишдан озод этиш шартлари, шунингдек ана шу давр учун тўланадиган кафолатли тўловлар миқдори жамоа шартномаларида белгилаб қўйилади, лекин бу тўлов миқдори ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак (Меҳнат кодексининг 166-моддаси).
Солиқ кодексининг 175-моддаси 7-бандига мувофиқ, ходимларига кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимида ишдан ажралган ҳолда ўқишлари вақтида асосий иш жойи бўйича уларга тўланадиган иш ҳақи ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш тарзидаги даромадга киритилиб, у жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиққа, Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ва ягона ижтимоий тўловга тортилади.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.