Саволнинг ID си: 6017
Биз касаба уюшма ташкилотимиз. Бизлар ўз иш ҳақимизни тўпланган аъзолик бадаллари ҳисобидан 1 ойда Уз.Р да ўрнатилган ЭКИХ нинг 1-2 баробари миқдорида оламиз. Касаба уюшма ташкилотларида ишловчи касаба уюшма раислари ва ҳисобчилари икки турга бўлинади: 1-тур- асосий ишдан озод этилган касаба уюшма қўмита раислари. Булар асосий иш жойи бўлганлиги учун ўз иш хақи ва бошқа тўловлардан ЖШДС ва суғурта бадаллари тўлайди; 2-тур- асосий ишдан озод этилмаган касаба уюшма қўмита раислари, булар – касаба уюшма қўмитаси мажуд бўлган корхонада маълум бир лавозимда ишловчи ва асосий ишдан озод этилмаган ҳолда касаба уюшма қўмитаси раислиги вазифасини хам бажаради. Ҳисобчилар ҳам шу тартибда. Солиқ ва божхона хабарлари газетасининг 2012 йил 3-майдаги №19- сонида бу ҳолат ва саволларга кенг жавоблар берилган ва биз шу берилган маълумотлардан фойдаланиб келаётган эдик.
Асосий ишдан озод этилмаган касаба уюшма қўмита раислари ва ҳисобчиларига жамоатчилик асосида бажарган вазифаси учун тўланадиган маблағлар ЖШДС ва суғурта бадалллари муносабатларида қандай акс эттирилади?
Экспертларнинг жавоблари:

Солиқ кодексининг 171 – моддаси иккинчи қисм 2 – бандига мувофиқ, касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга ошириладиган тўловлар (шу жумладан моддий ёрдам) аъзолик бадаллари ҳисобидан касаба уюшмаси аъзоларига берилганда жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди.

Агар ходим касаба уюшмасининг штат ходими бўлса, яъни улар асосий ишдан озод этилган бўлсалар, улар ва касаба уюшмаси ўртасида меҳнат шартномаси тузилган бўлса, улар ўз меҳнат вазифаларини бажарсалар ва тегишли даромадларни олсалар, у ҳолда Солиқ кодексининг 171 – моддаси иккинчи қисм 2 – бандидаги нормалар уларга тадбиқ этилмайди.  Улар томонидан ўз меҳнат вазифаларини бажарганликлари учун олинган даромадлар (шу жумладан, мукофот, устама ва бошқалар) иш ҳақи тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 172ғмоддаси) ёки бошқа даромадлар (Солиқ кодексининг 178ғмоддаси) дея эътироф этилади ҳамда белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, суғурта бадаллари ушлаб қолинади ва ягона ижтимоий тўловлар ҳисобланади.

Касаба уюшмаси бюджети фойдаланиш тартиби касаба уюшмалари уставида белгилаб берилади (Ўзбекистон Республикасининг 02.07.1992 й. 638-ХII-сон "Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунининг 21-моддаси)

 Шу тариқа, агар касаба уюшмалари уставида қўшимча тўловлар назарда тутилган бўлса, ва улар касаба уюшмасининг асосий ишдан озод этилмаган ихтиёрий аъзоларига аъзолик бадаллари ҳисобидан тўланса, улар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, суғурта бадаллари ва ягона ижтимоий тўлов учун солиқ объекти бўлиб ҳисобланмайди.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.