Саволнинг ID си: 6111
Унитар корхона алкоголь маҳсулотларини улгуржи сотади ва ягона солиқ тўловчиси ҳисобланади. Бизга маҳсулот етказиб берувчилар билан келишув асосида 2016 йилда бизга 5% чегирма берилди
Етказиб берувчи томонидан бизга берилган чегирма корхонанинг даромади ҳисобланадими? Сотиб олувчи корхона (ягона солиқ тўловчиси)да ушбу ҳолатда солиқ оқибатлари юзага келадими?
Экспертларнинг жавоблари:

Ягона солиқ тўлови жами Солиқ кодексида келтирилган умумбелгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўрнига тўланади (Солиқ кодексининг 348 – моддаси). Ягона  солиқ тўловчиси бўлган корхоналар даромад солиғини тўламайдилар, чунки даромад солиғи умумбелгиланган солиқларга киради, бундан Солиқ кодексининг 165 – моддасида кўрсатилган тартибда тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромад солиғи мустасно.

Шу тариқа, ягона солиқ тўловчиси бўлган корхоналар маҳсулот етказиб берувчиларнинг сийлови (скидка) тариқасида олинган бошқа даромадлардан даромад солиғини тўламайдилар.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.