ЎзР СКнинг 144-моддасига биноан амортизацияни Солиқ кодексида белгиланганидан пастроқ нормалар бўйича ҳисоблашга йўл қўйилади.
Бундай ўзгартиришлар корхона ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши керак.
1-сон БҲМСнинг 55-моддасига кўра ҳисоб сиёсатида ўзгаришлар янги йилдан жорий қилинади ва хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг тегишли ташкилий-фармойиш ҳужжатлари (буйруқ, фармойиш ва бошқалар) билан расмийлаштирилиши керак.
Ҳисоб сиёсатида ўзгаришларнинг оқибатлари субъектнинг бухгалтерия ҳисобини юритишнинг ўзгартирилган усуллари қўлланила бошлаган вақтдаги (ойнинг биринчи кунида) текширилган маълумотлар асосида қиймат жиҳатидан баҳоланиши керак.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.