Саволнинг ID си: 6240
Бюджет ташкилотидаги педагог ходимнинг иш стажи 10 йилдан ортик. У охирги беш йил давомида бошка сохада ишлади. Узбекистон ХТВнинг 191-сонли буйругига асосан,укув-тарбия ишлари буйича директор уринбосарлиги лавозими малака талабида энг камида 5 йил педагогик стажга эга булиши курсатилган.Хозирда у умумий урта таълим муассасасининг директор уринбосарлиги лавозимига тайинланди.
Ушбу ходим, яъни педагогик иш стажи 5 йилга узулишга эга булган холда рахбар лавозимига тайинланиши мумкинми?Ушбу лавозимга тайинланишида мехнат конунчилиги бузилганми?Конунчилик бузилган холатда масъул ходимларга кандай жазо берилади?
Экспертларнинг жавоблари:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисида низомнинг1 8-бандига биноан мақсад ва вазифаларни бажариш учун халқ таълими вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш учун давлат талабларини белгилайди. Умумтаълим давлат муассасаларидаги лавозим учун номзодларга малака талаблари ички буйруқлар ва юқори давлат органларининг умумтаълим муассасалари фаолиятини тартибга солувчи низомлари асосида белгиланади.

Сизнинг саволингиз матнидан англашимча, Сизнинг умумтаълим мактабингизда директор ўринбосари лавозимига тайинлаш учун педагогика таълими соҳасида энг кам иш стажи 5 йилни ташкил қилади. Директор ўринбосари лавозимига тайинланган ходим 10 йил умумий стажга эга, бунда 5 йил педагогика таълими соҳасида. Меҳнат қонунчилигида бевосита тайинланишдан олдин зарур стажга эга бўлишни талаб қилувчи норма мавжуд эмас.

Агар ХТВнинг 191-буйруғида номзод бевосита тайинланишидан олдин олинган 5 йил узлуксиз стажга эга бўлиши кераклиги белгиланган бўлса, у ҳолда мазкур ҳолатда Сизнинг номзодингиз малака талабларига мувофиқ келмаган, чунки бошқа соҳада банд бўлганлиги сабабли унинг стажи узилган. Агар ундай белгиланмаган бўлса, номзоднинг стажи директор ўринбосари лавозими малака талабларига мувофиқ келган.

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.