Саволнинг ID си: 6298
Улгуржи савдо корхонаси (ХХТУТ-71150) Ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланади. ЯСТни тўлаш 2203-сон Низомга биноан Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини (камида ер солиғининг 3 карра миқдорида) ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Пасайтирувчи коэффициентни қўллаймиз. 2013 йилнинг биринчи ва иккинчи чорагида ҳамда 2014 йилнинг биринчи чорагида иш ҳажми йўқлиги сабабли солиқнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ДСИга ҳисобот топширилган ва солиқ тўланган. Солиқ органлари иш ҳажми мавжуд бўлмаган чоракларда пасайтирувчи коэффициент қўлланмаслиги ва қайта ҳисоб-китобни бажариш зарурлиги юзасидан талабнома беришди.
Фаолият мавжуд бўлмаган тақдирда улгуржи савдо корхонаси ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобида пасайтирувчи коэффициентни ҳисобга олиши мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (03.03.2011 йилдаги 2203-сон) асосан пасайтирувчи коэффициент амалга оширилаётган фаолият турига (Низомнинг 1-иловаси) боғлиқ ҳолда қўлланади.  ХХТУТ 71150 коди ва ҳисобот даври якунлари бўйича умумий сотиш ҳажмида савдо тушумининг устунлиги савдо фаолиятини амалга оширишда  ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисоблашда 0,35 пасайтирувчи коэффициентни қўллаши мумкин бўлган савдо корхонасининг белгилари ҳисобланади. Бундай фаолиятнинг мавжуд эмаслиги ушбу коэффициентдан фойдаланиш ҳуқуқини бермайди.

Шундай қилиб, Сиз ЯСТнинг энг кам миқдорини қайта ҳисоблашингиз, Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори Маълумотнома-ҳисоб-китобини, Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўлови Маълумотнома-ҳисоб-китобини ва   Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини қайта топширишингиз, шунингдек қайта ҳисоб-китоб бўйича ЯСТ суммасини қўшимча тўлашингиз зарур.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.