Саволнинг ID си: 6973
Корхонамиз хусусий қурилиш фирмасидан намунавий лойихаларга мувофиқ қурилган уйлардан сотиб олиш мақсадида кредит олган ҳамда хусусий қурилиш фирмасига ўтказиб, уй сотиб олган. Ушбу сотиб олинган уйлар корхона ишчи ходимларига берилган. Корхонамиз ишчи ходимларининг ойлик иш хакларидан белгиланган графикка асосан уй-жой учун туловлар ушлаб борилмокда.
Корхона томонидан сотиб олинган ва ходимга берилган уй учун тўлов сифатида ушлаб қолинаётган ходимларнинг иш ҳақидан даромад соли0и ушлаб қолиниши керакми?
Экспертларнинг жавоблари:

Корхона томонидан қурилиш ташкилотидан намунавий, кредит асосида сотиб олинган ва ва ходимларга берилган лойиҳаларга мувофиқ қурилган уйлар учун тўловларни ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолишда улар белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади.

Солиқ кодексининг 179-моддаси 30-бандига мувофиқ ЖШДС бўйича имтиёзни қўллашнинг асосий шарти бу ипотека кредитларини корхона эмас, балки бевосита ёш оила аъзолари, қурувчи шахслар, шунингдек уларнинг мазкур кредитлар бўйича биргаликдаги қарз олувчи бўлган оила аъзолари томонидан олиниши ҳисобланади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.