Саволнинг ID си: 7017
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 13 апрелда рўйхатдан ўтказилди № 2095 Низомнинг г)-банди кайси тадбиркорлик субъектларига нисбатан качон амал килиниши назарда тутилган. г)-банди кайта руйхатдан утган хужалик юритувчи субъектларга тааллуклими (мулкчилик шакли узгариши, таъсисчилар сафи камайиши, купайиши, ОООнинг ХК узгартирилиши, СП ОООнинг ОООга утиши, ХКнинг ОКга узгартирилиши). Низом буйича 6 ой иш хаки фондидан 15% ЯИТ хисобланса, 7 ойдан 15% ЯИТ кандай хисобланади. Солик хисоботида бу кандай уз аксини топади.
1. Низом (2095-сон) бўйича 6 ой иш ҳақи фондидан 15% ЯИТ ҳисобланса, 7 ойдан 15% ЯИТ қандай ҳисобланади. Солиқ ҳисоботида бу қандай ўз аксини топади? 2. Адлия вазирлигида 13.04.2010й. 2095-сон билан рўйхатга олинган Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг г)-бандида кўзда тутилган тартиб қайта рўйхатдан ўтган хўжалик субъектлари томонидан қўлланилиши мумкинми (масалан МЧЖ ўз ташкилий-ҳуқуқий шаклини ҳусусий корхонага ўзгартирса, таъсисчилар таркиби кўпайиши ёки камайиши натижасида таъсис хужжатларига ўзгартиришлар киритилса)?
Экспертларнинг жавоблари:

Йўқ, қўлланилмайди.

Олти ой давомида ЯИТнинг энг кам миқдорини тўламаслик кўринишидаги имтиёз фақат янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари учун таалуқлидир. Янгидан ташкил этилган корхоналар жумласига ваколатли давлат органидан рўйхатдан ўтган ва юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани олган корхоналар киради.

Корхонанинг таъсисчилар таркиби ўзгарганида корхонанинг таъсис хужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилади, бунда корхона номига янгидан юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома берилмайди.

Ушбу имтиёз корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ёки мулкчилик шакли ўзгартирилганида ҳам қўлланилмайди (масалан МЧЖ ҳусусий корхонага, қўшма корхона МЧЖга, ҳусусий корхона қўшма корхонага айлантирилганида).

Ушбу саволга Молия вазирлиги томонидан қуйидагича тушунтиришлар берилди:

Фуқаролик кодекснинг 50-моддасига мувофиқ бир турдаги юридик шахс бошқа турдаги юридик шахсга айлантирилганида (ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгартирилганида), қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади.

Бунда, ЯИТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби олти ой давомида янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларига тадбиқ этилмаслиги ҳақидаги қоида ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгартирилиши натижасида янгидан вужудга келган юридик шахслар томонидан қўлланилмайди.

Агар корхона кичик бизнес субъекти бўлса (ёки фермер хўжалиги бўлса), у ЯИТни 15% лик ставкада ҳисоблайди, қолган барча корхоналар 25% ставкани қўллайдилар (22.12.2015й. ПФ-2455-сон Фармонга 25-Илова). “Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китоби” (22.03.2013й. 2439-сон МВ ва ДСҚ Қарорига 10-Илова)нинг 050 сатрида ЯИТнинг 15%лик ставкада ҳақиқатда ҳисоблаб чиқарилган суммаси кўрсатилади (ЯИТга тортиладиган иш ҳақи фондини ЯИТ ставкасига кўпайтирилади). ЯИТ бўйича солиқ ҳисоботини ҳар ойда ўсувчи тартибда давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиб борилади.

Агар корхона янги ташкил этилган бўлса, у ЯИТни энг кам миқдоригача ҳисоблашдан озод этиш имтиёзига эга (АВ 2095-сон “г” банди). Имтиёз корхона давлат рўйхатидан ўтганидан бошлаб 6 ой давомида амал қилади. Ушбу имтиёз амал қилиши даврида корхона Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобини (Ҳисоботга 3-Илова) тўлдирмайдилар ва ЯИТ ҳисоб-китобининг 060 сатри ҳам тўлдирилмайди.

Имтиёзли давр тугагач, юридик шахс давлат рўйхатидан ўтган давридан ҳисоблаганда 7 ойдан бошлаб корхона ҳар ойда ДСИга Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобини тақдим этиши керак. ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаш тартиби АВ 2095-сон Низомда белгиланган.

ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳақиқатда ҳисобланган ЯИТнинг миқдори билан солиштирилади. Агар ҳақиқатда ҳисобланган ЯИТ суммаси энг кам миқдордан оз бўлса, корхона ЯИТни энг кам миқдоригача қўшимча ҳисоблайди. Қўшимча ҳисобланган ЯИТ суммаси  Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобида акс эттирилади, ушбу сумма шунингдек Ҳисоб-китобнинг 060 сатрида ҳам кўрсатилади.

Агар ҳақиқатда ҳисобланган ЯИТ суммаси унинг энг кам миқдоридан кўп бўлса, бюджетга ҳақиқатда ҳисобланган ЯИТ тўланади. Ушбу ҳолатда Ҳисоб-китобнинг 060 сатри тўлдирилмайди, Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобининг 070 сатрида эса “0” сони кўрсатилади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.