Саволнинг ID си: 7104
Хусусий корхона директори 2016 йил август ойи иш ҳақи ҳисобидан ўзининг қариндоши (опаси ва отаси) ва бир ишчисининг (корхона штатида бўлган ходим) мол-мулк ва ер солиғи карзини тўлаб берса, директорнинг солиқ олдидаги мажбурияти қандай булади? Бундай ҳолатда директор тўловни амалга ошириши учун қандай ҳужжатларни тайёрлаши керак?
Экспертларнинг жавоблари:

Ўз ҳисобидан бошқа жисмоний шахсларнинг солиғини тўлаётган директорда ҳеч қандай солиқ оқибатлари юзага келмайди. Ўз иш ҳақини олган жисмоний шахс ундан ўз ҳоҳишига кўра фойдаланади. Солиқ кодексининг 179 – моддаси 15 – бандига мувофиқ жисмоний шахслардан совғага ёки текинга олинган пул ёки натура шаклидаги даромадлар солиққа тортилмайди. Шу тариқа, олувчи жисмоний шахсда ҳам ҳеч қандай солиқ мажбуриятлари юзага келмайди. Ушбу жараён икки жисмоний шахс ўртасидаги муносабатдан иборат бўлгани учун корхона томонидан ҳеч қандай ҳужжатлар расмийлаштирилмайди.

Агар пул маблағлари корхонанинг ҳисобрақамидан тўланган бўлиб, кейин директорнинг иш ҳақидан ушлаб қолинадиган бўлса, унда директорнинг бунга рухсатини буйруқ ёки қарор билан расмийлаштириб қўйиш керак бўлади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.